Футзал бўйича Қозоғистон терма жамоасининг ЖЧ-2024 саралаш босқичидаги эҳтимолий рақиблари аниқланди
3 Июль 14:55

Футзал бўйича Қозоғистон терма жамоасининг ЖЧ-2024 саралаш босқичидаги эҳтимолий рақиблари аниқланди

NUR-SULTAN. Kazinform – 7 июл куни футзал бўйича 2024-йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг асосий гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади, дея хабар беради Кazinform Sports.kz сайтига таяниб.

2024 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг асосий босқичида 36 та жамоа кураш олиб боради, улар учта жамоадан иборат 12 гуруҳга бўлинган. Турнирнинг ушбу босқичи ўйинлари 2023 йилнинг 8 мартига қадар якунланади.

Барча терма жамоалар рейтингига кўра 3 та саватчага бўлинган:

1-саватча: Португалия, Испания, Қозоғистон, Хорватия, Сербия, Озарбайжон, Украина, Италия, Чехия, Грузия, Финляндия, Словакия;

2-саватча: Словения, Босния ва Герцеговина, Польша, Руминия, Нидерландия, Беларусь, Венгрия, Франция, Бельгия, Латвия, Шимолий Македония, Молдова;

3-саватча: Черногория, Косово, Норвегия, Дания, Швеция, Арманистон, Германия, Греция, Исроил, Кипр, Литва, Австрия;

Ўйинлар қуйидаги ўйин кунларида бўлиб ўтади:

2022 йил 12 - 21 сентябр,

2022 йил 3 - 12 октябр,

2022 йил 6 - 9 ноябр,

2022 йил 27 феврал - 8 март.

Плей-оффга қуръа ташлаш маросими 2023 йил 10 мартда бўлиб ўтади.


Янгиликлар

Архив